Бошқарма бошлиғининг функциялари.
Бошқарма бошлиғининг функциялари
Хоразм вилояти автомобиль йўллари худудий бош бошқармаси ва унинг таркибидаги унитар корхоналар фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитасининг қарорлари, буйруқлари, фармойишларини ҳамда вилоят Хокими қарор ва фармойишларини тармоқ бўйича амалда бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади.
Бош бошқарманинг бухгалтерия, кадрлар ва ҳуқуқий масалалари бўйича раҳбарликни амалга оширади.
Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида режалаштирилган йўл ишларининг ўз вақтида бажарилишига раҳбарлик қилади.
Бош бошқарма бўлимлари ва мутахассислари фаолиятини мувофиқлаштиради, ички буйруқ ва фармойишларни чиқаради.
Бош бошқарма номенклатурасига кирувчи раҳбар ва ходимларни ўрнатилган тартибда ишга қабул қилади ва ишдан озод қилади.
Бош бошқарма тасарруфидаги корхоналар раҳбарлигига номзодларни Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитасига тавсия қилади.
Вилоятда йўл хўжалиги тармоғида ҳукумат қарорлари асосида ягона техник сиёсатни амалга оширишга раҳбарлик қилади.