O'zbekiston Respublikasi Prezidentining "O'zbekiston Respublikasi Transport vazirligi faoliyatini tashkil etish to'g'risida" 2019 yil 1 fevraldagi PQ-4143-son Qarori.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг бошқарув ходимлари чекланган сони 152 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ва давлат бошқаруви органлари ходимларининг чекланган сони 4 ва 5-иловаларга мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
(1-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари тузилмасига зарур ҳолларда бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари юқори малакали мутахассисларини, шунингдек халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ва экспертларни консультантлар сифатида жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
3. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимдан озод этилади;
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири тақдимига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиқларининг ўринбосарлари уларнинг раҳбарлари тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири ва унинг ўринбосари — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари штат бирликларини шакллантириш Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги штат бирликлари, Вазирлик ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, шунингдек Вазирликка ўтказилаётган илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг ваколатлари ва штат бирлигини оптималлаштириш ҳисобидан амалга оширилади;
Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги ПҚ-2722-сон «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-бандида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсинувидаги давлат бошқаруви органларининг таъминоти харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси негизида, маблағларининг шакллантириш манбалари сақланган ҳолда юридик шахс ташкил этмасдан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.
Шаҳар, шаҳардан ташқари, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташишни амалга ошириш учун лицензия бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришдан тушадиган давлат божи маблағларининг 40 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларини таъминлаш харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилиши белгилансин.
Вазирлик Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни, унинг маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбаларини белгилаган ҳолда тасдиқлаш;
Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Вазирлик ва унинг идоравий ташкилотлари ходимларини меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 200 фоизгача бўлган миқдорда қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби.
5. Вазирлик Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
бир ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда, Вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини;
икки ой муддатда тартибга солиш функцияларини истисно қилиш, инвестицияларни жалб этиш, шунингдек рақобат муҳитини шакллантириш ва темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташишда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектлари — Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун тенг шароитларни яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни;
икки ой муддатда транспорт ва йўл хўжалиги соҳада таълим, ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини ва илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш бўйича таклифларни;
икки ой муддатда Вазирлик тизимига кирувчи тижорат тузилмаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини;
уч ой муддатда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг давлат ва тижорат функцияларини ажратишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.
6. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилаётганлиги муносабати билан бўшаётган бино ва хоналарга Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда 2019 йилда Вазирликнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Вазирликни таъминлаш харажатлари учун зарур бўлган бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин, 2020 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин;
Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг жами 21 та, шу жумладан 19 та шахсий бириктирилган, шундан 14 таси Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари учун, хизмат автомобиллари таъминоти учун лимит белгилансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирликни телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
9. Вазирлик:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистика ахборотларини тарқатиш мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига;
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин.
10. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низом лойиҳасини;
мазкур қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг транспорт соҳасидаги такрорланувчи вазифалари, функциялари, ваколатлари ва тузилмаларини тугатиш бўйича таклифларни;
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 1 февраль,
ПҚ-4143-сон
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ
 
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 152 нафар.
* Марказий аппаратнинг умумий штат бирлигига кирмайди.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги ПҚ-4705-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2020 й., 07/20/4705/0547-сон)
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги
ТУЗИЛМАСИ
 
Изоҳ: ходимлар чекланган сони — 52 нафар (шаҳар ва туманлардаги транспорт секторлари билан бирга), шундан бошқарув ходимлари — 26 нафар ва ишлаб чиқариш ходимлари — 26 нафар.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарорига
3а-ИЛОВА
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
 
Изоҳ: 13 та ҳудудий бошқармалар ходимлари чекланган сони — 786 нафар (шаҳар ва туманлардаги транспорт секторлари билан бирга), шундан бошқарув ходимлари — 349 нафар ва ишлаб чиқариш ходимлари — 437 нафар.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ходимларининг
ЧЕКЛАНГАН СОНИ
 

Т/р

Бўлинмалар номи

Жами

шундан:

бошқарув ходимлари

ишлаб чиқариш ходимлари

шаҳар ва туманлардаги транспорт секторлари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги

52

17

3

32

2.

Андижон вилояти транспорт бошқармаси

70

18

20

32

3.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси

58

19

13

26

4.

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси

45

16

3

26

5.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси

51

18

3

30

6.

Навоий вилояти транспорт бошқармаси

47

18

9

20

7.

Наманган вилояти транспорт бошқармаси

61

19

18

24

8.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси

65

20

13

32

9.

Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси

48

17

3

28

10.

Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси

42

17

3

22

11.

Тошкент вилояти транспорт бошқармаси

86

23

21

42

12.

Фарғона вилояти транспорт бошқармаси

77

20

19

38

13.

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси

54

18

10

26

14.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси

82

31

51

жами:

838

271

189

378

Изоҳ: хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги давлат бошқаруви органларининг бошқарув ходимлари
ЧЕКЛАНГАН СОН
 

Т/р

Органлар номи

Ходимлар чекланган сони (нафар)

1.

Фуқаро авиацияси агентлиги

60

2.

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

55

3.

Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси

74

Олдинги таҳрирга қаранг.
 
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 07/19/4143/2590-сон; 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон; 07.05.2020 й., 07/20/4705/0547-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)