Бош муҳандиснинг функциялари.
Автор:
Бош муҳандиснинг функциялари.
- Бош бошқарма Низоми асосида вилоятда ягона йўл сиёсатини юритишда қатнашиш.
- Вилоят ҳудудида умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари тармоғини Ўзбекистон Республикаси “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда сақлаш ва фойдаланишни ташкил қилиш, қонунга амал қилинишини таъминлаш.
- Умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш, автомобиль йўларини таъмирлаш, қуриш ва қайта қуришда истиқболли режаларини тузишни ташкил қилиш.
- Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси вакили сифатида йўл соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ишлаб чиқаришда юзага келаётган муаммоларни кенг жамоатчилик билан ҳал қилишда Аавтомобиль йўллари қўмитаси, вилоят ва туман хокимликларида бўлиб ўтадиган йиғилиш ва мажлисларда қатнашиш.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Махкамаси, вилоят хокими қарорлари, Автомобиль йўллари қўмитаси буйруқ ва топшириқларининг бажарилишини амалга ошириш, қуйи корхоналар ҳамда бош бошқарма бўлимларида бажарилишини назорат қилиш.
- Бош бошқарма тасарруфидаги йўл хўжалиги корхоналарини йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқариш базаларида режаларни бажариш, техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси, ижро ва меҳнат интизомига риоя қилинишини назорат қилиш.
- Корхоналарда муҳандис-техник ходимлар малакасини ошириш, иш фаолиятини назорат қилиш ва уларни ишларга жойлаш бўйича бош бошқарма бошлиғига таклифлар бериш, аттестациялар ўтказишни ҳамда ходимларни ёнғин ва техника хавфсизлиги инструктажидан ўтказишни ташкил қилиш.
- Автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишларини тўлиқ бажарилиши, материаллар сертификатланганлиги, хизматлар лицензияланганлиги, меъёрий ҳужжатлар асосида ижро ҳужжатларини юритилишини назорат қилиш ва объектларни фойдаланишга топшириш ишчи ва давлат комиссияси таркибида қатнашиш.
- Транспорт ва механизация ишини назорат қилиб корхоналарда техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси, машина-механизм ва автотранспортлардан фойдаланиш, улар бажарадиган ишлар тўғрисида маълумот олиш ва таҳлил қилиш, самарали иш ташкил қилиш, қора ва рангли метал йиғиш давлат режаларини бажарилишини назорат қилиш. ЁММ, электр энергияси, газ ва бошқа ресурсларни иқтисод қилиш тадбирларини тузиш ва бажарилишини назорат қилиш, ҳисоботларни тасдиқлаш, инвентаризация ўтказиш, автотранспортларни техник кўрикдан ўтказилишини назорат қилиш.
- Бажариладиган ишларни лойиҳа-смета ҳужжатлар асосида бўлиши, лойиҳа-смета ҳужжатларини сифати, технологик жараённи бажарилишини назорат қилиш.
- Бош бошқарма тизимидаги корхоналарда битум ва хом нефть захирасини яратиш бўйича мониторинг олиб бориш.
- Ички хўжалик йўллари, намунавий уй-жойлар ва массивларда бажарилаётган ишларни назоратга олиш.
- Бош бошқарма ва корхоналарда шартномаларнинг бажарилишини назорат қилиш.
- Лаборатория хизматини ташкил қилиш ва ишини назорат қилиш.
- Автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш, тўла таъмирлаш, жорий таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш, сақлаш ва қишги сақлаш ишларини бажарилишини назорат қилиш учун бош бошқарма мутахассислари томонидан маълумотлар йиғиб бош бошқарма бошлиғига тақдим этиш.
- Йўл қуриш ва таъмирлаш ишлари учун меъёрий хужжатлар, йўриқномалар ва кўрсатмалар сотиб олиш, техника таъминоти билан шуғулланиш.
- Вилоят ИИБ ЙХХБ йўл назорати вакиллари ва бош бошқарма мутахассислари билан йўл транспорт ҳодисаларини таҳлил қилиш ва уларни олдини олиш режаларини тузиш ҳамда автомобиль йўлларини жорий кўрикдан ўтказиш.
- Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тузилишини ва ҳаракат жадаллиги ҳисобини юритилишини назорат қилиш.
- Мавсумий кўриклар ишини ташкил қилиш, ўтказиш ва камчиликлар бўйича чора-тадбирлар тузилишини ҳамда амалда бажарилишини, темир йўл билан автомобиль йўл кесишмалари ҳолатни яхшилаш бўйича ишларни бажарилиши, ноқонуний қурилишларни бартараф қилиниши, кўкаламзорлаштириш ишларини сифатли бажарилиши, йўллардаги сунъий иншоотларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни бажарилишини назорат қилиш.
- Йўл бўлимлари фаолиятни доимий назоратга олиш, уларни ишчи кучи ва машина механизм, автотранспорт ва материаллар билан таъминланиши, йўл бўлимида юртиладиган ҳужжатларни доимий ҳаракатда бўлишини назорат қилиш.
- Диспетчерлик хизматини бош бошқармада ва қарамоғдаги корхоналарда мунтазам ишлаб туришини ва алоқа бўлишини назоратга олиш.
- Йўл хўжалиги корхоналарида маблағларни мақсадсиз ишлатилишига йўл кўймаслик.
- Бош бошқарманинг автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва техник ҳолатини таҳлил қилиш бўлими, автомобиль йўлларини транспорт, механизация ҳамда техник таъминлаш бўлими, автомобиль йўлларини ҳисобга олиш ва давлат кадастрини юритиш бўйича бош мутахассис, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўлими ишларига умумий раҳбарликни амалга оширади.
- Ички меҳнат тартиб-қоидалари ва ишлаб чиқаришдаги ижро қоидаларига тўлиқ амал қилади.
- Ўзини соҳавий техник савиясини мунтазам равишда ошириб боради ва уларни иш фаолиятида қўллайди.