Расмий муносабат.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Мурожаатда кўрсатилган автомобиль йўли Хива туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги 4р264 “Хива ш.- Қорамон қ.- Янгибозор қ.” автомобиль йўлини 4-8 км қисми бўлиб, автомобиль йўлининг умумий узунлиги 4,0 км.ни ташкил қилади. 2019 – 2020 йилларда йўлнинг 0-4 км.лари оралиғида асфальт ётқизилиб, копламадаги чуқурчаларни таъмирлаш ишлари олиб борилган. Шунингдек, йўлга 12 дона янги йўл белгиси ўрнатилиб, 10 дона эскирган йўл белгилари янгисига алмаштирилган. Ҳозирда йўлнинг видео мурожаатда кўрсатилган 4-8 км. қисми ҳақиқатан ҳам таьмирталаб холатга келган.
Ушбу автомобиль йўлининг таъмирталаб қисмида 2022 йил иккинчи ярим йиллигида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш учун ажратиладиган лимит маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилишини ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилишини маълум қиламиз.