Расмий муносабат.
Мурожаатда кўрсатилган кўприк Шовот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тасарруфидаги, Шовот тумани Қўшкўпир маҳалласидаги, Гулшан ва Қўшкўпир маҳаллаларини боғловчи, маҳаллий аҳамиятдаги 4Н 1926 "Ябликангли қ.-Масит қ.-Кангли қ.-Туркманистон Республикаси чегараси" автомобиль йўлининг 14,3 км.да жойлашган захкаш кўприги бўлиб, бу кўприк 1979 – йилда қурилган, узунлиги 24 метрни, эни 6 метрни ташкил қилади. Ушбу кўприк ҳозирда ҳақиқатан ҳам таъмирталаб холга келиб қолган. Шу сабабли Шовот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2022 йилда ушбу кўприкни таъмирлаш бўйича таклиф берилганлигини, таъмирлаш дастурига киритилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлангач, тендер танловлари асосида пудратчи ташкилот аниқлангандан кейин таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қиламиз.