Расмий муносабат.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Мурожаатда кўрсатилган автомобиль йўли Урганч туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги  4к 938В “"Урганч - Гурлан" автойўлига ” автомобиль йўли бўлиб, автомобиль йўлининг умумий узунлиги 2,0 км.ни ташкил қилади. 2017 йилда йўлнинг 0,5-2,0 км.лари оралиғида асфальт  ётқизилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилган. Шунингдек, йўлга 4 дона янги йўл белгиси ўрнатилиб, 15 дона эскирган йўл белгилари янгисига алмаштирилган. Ҳозирда йўлнинг видео мурожаатда кўрсатилган 0-0,5 км. қисми ҳақиқатан ҳам таьмирталаб холатга келган.

Ушбу автомобиль йўлининг таъмирталаб қисмида 2022 йил умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш учун ажратиладиган лимит маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилишини ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилишини маълум қиламиз.