Бошлиқ ўринбосарининг функциялари.
Бошлиқ ўринбосарининг функциялари
Халқаро талабларга жавоб берадиган умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда қатнашиш, транспорт коммуникациялар тизимини кенг татбиқ этишни таъминлаш, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни тадбиқ этиш, автомобиль йўлларини лойиҳалаш, таъмирлаш ва сақлашга қаратилган молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг фармонлари, фармойишлари, қарорларига мувофиқ умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини ривожлантириш концепциясини амалга оширишда қатнашади.
Режалаштирилаётган йўл ишлари ҳажмларига мувофиқ йўл қурилиши ягона технологик комплексига кирувчи йўл хўжалиги моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш мониторингини ўтказиш.
Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида хавфсиз ҳаракатни таъминлаш учун йўлларда биринчи навбатда сақлаш ишларини бажариш, яъни йўл қопламаси ва йўл иншоотларида таъмирлаш ишларини олиб бориш, ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш учун мониторинг ўтказиш.
Бош бошқарма ва тизим корхоналари молиявий-иқтисодий фаолияти бўйича ишларнинг амалга оширилишини назорат қилади.
Нарх наво тизимини такомиллаштириш асосида қуриш, қайта қуриш ва сақлаш ишларига сарф ҳаражатлардан унумли фойдаланишни таъминлаш.
Бажарилаётган ишлар бўйича корхоналарнинг самарадорлигини ошириш бўйича пудрат ишларининг ҳаражатлари бўйича, машина-механизм ва транспорт воситалари бўйича мониторинг ўтказишда иқтисод хизматининг ишини ташкил этиш.
Йўл хўжалигида ҳукумат қарорлари асосида ягона техник сиёсатни амалга оширишда қатнашади.
Йўл хўжалиги корхоналари инженер – техник ходимларини малакасини ошириш учун бош бошқарма мутахассислари билан биргаликда ўқишлар ташкил қилиш.
Йўл хўжалиги корхоналарида йўл ишлари фаолияти бўйича шартномалар тузилиши ва улар қонун-қоидалар асосида бўлишини назорат қилиш.
Автомобиль йўлларини мавсумий кўрикдан ўтказишда қатнашиш, автомобиль йўлларини модернизация дастурини татбиқ этиш мониторингини шакллантириш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдириш.
Бош бошқармада диспетчерлик хизматини тўғри юритилиши, диспетчерларни йўл соҳасига оид маълумотлар билан етарли даражада таъминланишини, юқори ташкилотлардан маълумотларни тўлиқ ва аниқ равшан қабул қилинишини, раҳбариятга ўз вақтида етказилишини, алоқа ахборот воситаларини (телефон, факс) мунтазам ишлаб туришини таъминланишини ҳамда диспетчерларнинг ўз устида ишлаб йўл қурилиши соҳаси бўйича малакаларини ошириб боришини назоратга олиш.
Бош бошқарма маъмурий биносидан фойдаланиш бўйича хўжалик ишлари юритилишини назоратга олиш, бош бошқарма биносини коммунал тўловларини ўз вақтида тўланишини назоратга олиб бориш.
Бош бошқарманинг молия иқтисодиёт бўлими, дастурларни шакллантириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими ва ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ишларига умумий раҳбарлик қилади.
Ички меҳнат тартиби ва ишлаб чиқаришдаги ижро қоидаларига тўлиқ амал қилади.
Ўзини соҳавий техник савиясини мунтазам равишда ошириб боради ва уларни иш фаолиятида қўллайди.