Хоразм вилоятидаги кўприклар тўғрисида маълумот.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хатлов натижалари бўйича 2021 йил 1 август ҳолатига кўра Хоразм вилояти ҳудудида жами 1611 дона кўприк мавжуд бўлиб, шундан 836 донаси умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жойлашган кўприклар ва 775 донаси вилоятдаги сув хўжалиги корхоналари, туман хокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармаларига қарашли ички хўжалик автомобиль йўлларида жойлашган кўприклар ҳисобланади.
Вилоятдаги умумий фойдаланишдаги ҳамда ички хўжалик автомобиль йўлларида жойлашган жами 1611 дона кўприкнинг аксарияти 1960-1980 йилларда қурилган бўлиб, шу даврдаги норматив хужжатларга асосан автотранспорт воситаларининг бир ўқига тушадиган оғирлиги 8 тн.гачалигини ҳисобга олиб лойиҳаланган, бугунги кунда автотранспорт воситаларининг бир ўқига 16 – 20 тн.гача оғирлик тўғри келаётганлиги, кўп йиллар давомидаги ёғингарчиликлар оқибатида кучли шўрланиш, кўприк балкаларининг дарз кетиши, насадка ва таянч устунлари арматураларининг кўриниб занглаши ва емирилиши оқибатида кўприкларимиз яроқсиз холга келмоқда ва мустахкамлик ҳусусиятини йўқотмоқда. Юқоридаги омиллар сабабли бугунги кунда 858 дона кўприклар таъмирталаб ҳолга келган, бундан тарқари 154 донаси авария олди ва 93 донаси яроқсиз авария холатига келиб қолган. Ўтказилган хатлов натижасида аниқланган таъмирталаб кўприкларни таъмирлаш учун хозирги ҳисоб-китобларга кўра 295,4 млрд.сўм маблағ талаб қилади. Шунга асосан, аниқланган таъмирталаб кўприкларни 2021 – 2023йилларда таъмирлаш учун манзилли дастурга киритилишида амалий ёрдам сўраб вилоят ҳокимининг 2021 йил 7 январдаги 5 - 55 сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига мурожаат қилинди. Бугунги кунда вилоятимиздаги 506 дона кўприк соз холатда бўлиб, ўтган 2018-2020 йилларда жами умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жойлашган 92 дона темир – бетон кўприкларни қайта қуриш, тўла таъмирлаш ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Жорий йилда вилоятдаги умумий фойдаланишдаги ҳамда ички хўжалик автомобиль йўлларида жойлашган авария холатидаги жами 50 дона кўприкни таъмирлаш, жумладан 4 дона кўприкни реконструкция қилиш, 7 дона кўприкни тўла таъмирлаш, 9 дона кўприкни табиий офат оқибатларини олдини олиш ва бартараф қилиш захира маблағлари хисобидан таъмирлаш, умумий фойдаланишдаги 13 дона ҳамда ички хўжалик автомобиль йўлларида жойлашган 17 дона кўприкларни жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда жами 19 дона кўприкларда таъмирлаш ишлари бажарилиб, фойдаланишга топширилди. Қолган кўприкларда ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган бўлиб, жорий йилнинг III ва IV чоракларида фойдаланишга топширилишини маълум қиламиз.