Кўприклар таъмирланмоқда.

Хоразм вилояти “Хоразмйўлқурилиш” МЧЖ томонидан давлат аҳамиятидаги 4Р 162 “Урганч айланма йўли” автомобиль йўлининг 6 км.да жойлашган, қайта қуриш ишлари олиб борилаётган, Шовот канали устидан ўтувчи кўприкка асфальт ётқизиш ишлари деярли охирига етди.Кўприк тез кунда фойдаланишга топширилади.

Питнак шаҳрида йўллар таъмирланмоқда.

Хоразм вилояти Боғот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Хазорасп тумани, Питнак шаҳар, Муҳаббат маҳалласидаги Эркин иқтисодий зонага олиб борувчи йўл таъмирланмоқда.

Кўприклар таъмирланмоқда.

Хоразм вилояти “Хоразмйўлқурилиш” МЧЖ томонидан давлат аҳамиятидаги 4Р 162 “Урганч айланма йўли” автомобиль йўлининг 6 км.да жойлашган, қайта қуриш ишлари олиб борилаётган, Шовот канали устидан ўтувчи кўприкка асфальт ётқизиш ишлари бошланди.

Хива туманида йўллар таъмирланмоқда.

Хоразм вилояти Хива туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4Н1934 "Гандимён қ.- Ғовуккўл қ." автомобиль йўлида йўл ёқасини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди.

Урганч туманида йўллар таъмирланмоқда.

Хоразм вилояти Урганч туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллий аҳамиятга эга 4к 943 “"Урганч - Хива" автойўли - Оёққўнғирот қ.” автомобиль йўлида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди ва давлат аҳамиятига эга 4р160 “Урганч ш. - Гурлан ш. - Мангит ш. - Турманистон Республикаси чегара” автомобиль йўлидаги кўприклар олдига ўққа тушган оғирлик чекланган таъқиқловчи йўл белгиси ўрнатилди.

Хонқа туманида йўлларга светафорлар ўрнатилмоқда.

Хоразм вилояти Хонқа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Давлат аҳамиятидаги 4р 164 "Хонқа ш.- Янгиариқ қ.- Чиқирчи қ.- Хива ш." автомобиль йўлида сақлаш ишлари, давлат аҳамиятидаги 4р 156 “Урганч ш.- Хонқа ш.- Хазорасп ш.- Тошсоқа орқали - Амударё - А-380 автойўли (570 км)” автомобиль йўлининг 23.4 км қисмидаги чоррахасига ва давлат аҳамиятидаги 4р 164 "Хонқа ш.- Янгиариқ қ.- Чиқирчи қ.- Хива ш." автомобиль йўлининг 5 км қисмидаги чорраҳага ҳаракатни тартибга солувчи светафор ўрнатиш ишлари олиб борилди.

Гурлан туманида янги светафор ўрнатилди.

Хоразм вилояти Гурлан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4к 922 “Гурлан ш-Эшимжирон қ” автомобиль йўлининг 1 км ва 4к 980 "Урганч-Гурлан" автойули- Сахтиён к-Гурлан ш. автомобиль йўлининг 5 км кесишмаси, Гурлан туман марказий поликлиника олди чорраҳасига ҳаракатни тартибга солувчи светафор қурилмаси ўрнатилди.

Хазорасп туманида йўлларга йўл белгилари ўрнатилди.

Хоразм вилояти Хазорасп туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2022 йил 7 январь куни тумандаги кўприклар олдига ўққа тушган оғирлик чекланган таъқиқловчи йўл белгиси ўрнатилди.