Жорий таьмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

корхонаси томонидан Маҳаллий аҳамиятидаги 4к 957 "Сабирзан қ.- Олажа қ- Қулонқорабоғ қ.- "Урганч - Хазорасп" автойўли" автомобиль йўлини жорий таьмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Хонқа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4р 156 "Урганч ш.- Хонқа ш.- Хазорасп ш.- Тошсоқа орқали - Амударё - А-380 автойўли (570 км)" автомобиль йўлининг 20-21 км оралиғида асфальтобетон қоплама ётқизиш ишлари бажарилмоқда.

Хонка туманида йўллар таъмирланмоқда.

Хоразм вилояти Хонқа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4р 156 "Урганч ш.- Хонқа ш.- Хазорасп ш.- Тошсоқа орқали - Амударё - А-380 автойўли (570 км)" автомобиль йўлининг 22-24 км оралиғида асфальтобетон қоплама ётқизиш ишлари бажарилмоқда.

Хазорасп туманида йўллар таъмирланмоқда.

Хоразм вилояти Хазорасп туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4 р 266 "Ҳазорасп ш. Очак к. Туркманистон чегарасига" автомобиль йўлининг 0-1 км оралиғида асфальт қопламаси ётқизилиб жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқлар орқали “Урганч – Хива йўлида об ҳавонинг қизиб кетиши натижасида йўлдаги битумлар учиб машиналарга ёпишиб қолаётгани сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат. Мурожаатда кўрсатилган автомобиль йўли умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга 4р158 “Урганч-Хива.” автомобиль йўли бўлиб, йўлнинг жами узунлиги 28 кмни ташкил этади. Автомобиль йўлнинг асфалтобетон қопламасидаги юзага келган ёриқларни олдини олиш мақсадида ёриқларларга битум билан ишлов бериш (Заделка щвов) иш туридан фойдаланилиб ёриқларни бартараф қилиш ишлари олиб борилди .Хаво хароратини апрел ойи бўлишига қарамасдан кескин кўтарилиб кетиши натижасида битум асфалтобетон юзасидаги структурасига киришиб кетмасдан олдин эриб қоплама юзасига чиққанлиги аниқланди.Пудратчи корхоналар томонидан тез кунда мавжуд камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилишини маълум қиламиз.

Стол теннис тури бўйича мусобақа

Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси касаба уюшма қўмитаси томонидан бошқармага карашли корхоналар ходимларининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида ходимлар ўртасида спортнинг стол теннис тури бўйича мусобақа ўтказилди. Ходимлар ўртасида қизғин ва муросасиз баҳслар олиб борилиб, ғолиблар аниқланди ва ушбу мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.

Медиа тур тадбири ўтказилди.

Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан Урганч шаҳар, 4р 162 “Урганч айланма йўли” автомобиль йўлининг 18-22 км да медия тур тадбири ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок қилишди. Иштирокчилар Умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга 4р 162 “Урганч айланма йўли” автомобиль йўлининг 18-22 км қисмига асфальт қопламаси асфальт ётқизиш ишлари билан танишдилар. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тўлақонли жавоблар олиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар

Урганч шаҳрида йўллар таъмирланмоқда.

Хоразм вилояти Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан, умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга 4р 162 “Урганч айланма йўли” автомобиль йўлининг 0-3 км қисмига асфальт қопламаси ётқизилиб, таъмирлаш ишлари бажарилди.