Xorazm avtomobil yo'llari bosh boshqarmasida targ'ibot tadbirlari
Joriy yilning 7-aprel kuni Xorazm viloyati AYBB da yangidan qabul qilinayotgan "Mexnat kodeksi" yuzasidan kasaba uyushmalari federasiyasi va mehnat va kambag'allikni qisqartirish vazirligi xodimlari ishtirokida o'tkazilgan seminar
Ички йўллар таъмирланмоқда
Айни кунларда вилоятимизда ички йўлларга қум- шағал аралашмаси ётқизиш, ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси таркибидаги Ҳазорасп тумани йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан қум шағал аралашмаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида долзарб давом этмоқда.
"Хоразмйўлкўкалам" унитар томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида минглаб манзарали ва мевали (япон сафораси, катальпа, арча, акация, тол, терак, олча, ўрик) дарахт кўчатлари экилди. Унда барча корхона ишчи – ходимлари фаол иштирок этиб, кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишмоқди. Кўчат экиш ишлари давом этмоқда.
Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - ҳалқимизга хос эзгу фазилат.
3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши белгиланган. Хоразм вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Садуллаев бошчилигида бир гуруҳ “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғоя остида ватан равнақи йўлида меҳнат қилган нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат махсулотлари ва эсдалик совғалар улашилди. Нуронийлар қўлини дуога очиб, кексаларни ардоқлаётган Президентимизнинг умрларини узун бўлишини, юртимизнинг тинчлигини ҳамда кексалар ҳолидан хабар олаган йўлсозларга соғлик-омонлик тиладилар.
Кўприклар таъмирланмоқда.
Хоразм вилояти Тупроққальа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Обод қишлоқ" ва "Обод махалла" дастури доирасида "Охунбобоев" МФЙ Серқуёш кўчасинида Кўприк қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Кўприкнинг икки томонига хавфсизлик тўсиқлари ўрнатилиб, кўприк усти плиталарига ишлов берилди ва мустаҳкамлигини ошириш учун цемент-бетон қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди.
Маҳаллалар инфратузилмаси янада яхшиланмоқда.
Бугун юртимизда ҳар бир соҳага бўлгани каби, йўллар инфраструктурасига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош башқармасининг тизим корхоналари тамонидан "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида ички хўжалик йўлларнинг бетон қоришмали текис ва равон йўллар барпо этилмоқда.
Хива шаҳрида йўллар таъмирланмоқда.
Йўллар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига бир қатор қулайликларни яратиб бериш ҳар бир инсонда шукроналик туйғуларини ошириб, манзилларнинг фаровон ва ўзгача қиёфа касб этишида муҳим рол ўйнайди. Хоразм вилояти Хива шахар минтақавий йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Хива шаҳрининг бир қатор кўчаларида цемент-бетон қопламаси билан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
Қурувчиларнинг касб байрами муносиб нишонланди.
Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош башқармасининг Қурувчиларнинг касб байрами куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Бошқарма бошлиғи Файзулла Садуллаев тадбир иштирокчиларини касб байрамлари билан самимий табриклаб, йўл қурилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, жумладан, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, дастурлари доирасида белгилаб олган вазифаларимизда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларини байрам совғалари билан тақдирлади.