Транспорт соҳасига оид Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
4-iyul kuni Az-Zamaxshariy nomidagi viloyat kutubxonasi majlislar zalida Transport sohasiga oid "Prezident farmoni va qarorlari amalda" mavzusida matbuot anjumani bo'lib o'tdi. Tadbirda Xorazm viloyati Transport boshqarmasi boshlig'i, Urganch xalqaro aeroporti xodimlari, O'ztemiryo'l yo'lovchi Xorazm viloyati filiali mutaxassislari, Xorazm avtomobil yo'llari Hududiy bosh boshqarmasi xodimlari hamda jurnalist va blogerlar ishtirok etdi. Tadbirni Xorazm viloyati Transport boshqarmasi matbuot xizmati rahbari Suxrob Karimov ochib berdi. Shundan so'ng, Xorazm viloyati Transport boshqarmasi boshlig'i Rahmatillo Boboyev so'zga chiqib, 2020-2021 yillardagi qilingan islohotlar, farmon va qarorlarning amalda ekanligi haqida so'z yuritdi. Shundan so'ng jurnalist va blogerlar o'zlarining qiziqtirgan savollarini taqdim etdi. Savollarga tegishli tashkilot rahbarlari javob berdi.
Кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.
Хоразм вилояти “Хоразмйўлкўкалам” унитар корхонаси томонидан 4Р-162 автомобиль йўлининг 5,5-км даги айланма йўлида гулларни озиқлантириш ва зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида минерал ўғит ҳамда кимёвий воситалар ёрдамида ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.
Хазорасп туманида Обод маҳалла дастури ижроси.
Хоразм вилояти Хазорасп туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Обод маҳалла дастурига киритилган Алоқаликўл маҳалласида олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишлари жараёни.
Хоразмавтойўл бош бошқармаси тизим корхоналарига янги автотранспорт воситалари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги ПҚ-5052-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2021 йил 12 апрелдаги 36-сон баёни 7-иловасига мувофиқ ажратилган маблағлар доирасида Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан харид қилинган техникалардан Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тизим корхоналарига моддий-техника базасини мустахкамлаш ва мавжуд машина-механизмлардан самарали фойдаланиш мақсадида жами 19 та ,жумладан, 14 та Автосамосвал Sinotruk Golden Prince ZZ3251N3641A, 1 та Бортовая авто платформа с кран манипулятором МАN CLA 16.230 4х2 ВВ СS25UX ST-174 , 1 та Автобус ISUZUSAZ NP 26 Типовой автотранспорт воситалари ва 1 та автогрейдер GR 165, 1 та икки вальцли каток XMR303 ва 1 та икки вальцли каток XD83 машина механизмлари топширилди.
Боғот туманида йўллар таъмирланмоқда.
Хоразм вилояти Боғот тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Қумбодоқ махалласидан ўтган, маҳаллий аҳамиятдаги 4к 969 “Оёк қ. - Хитой қ.- Қулонқорабоғ қ. - Тошсоқа канали” автомобиль йўлида жорий таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Янгибозор туманида йўллар таъмирланмоқда.
Хоразм вилояти Янгибозор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2021 йил 3 июнь куни Обод махалла дастурига киритилган Хайват махалласи Хўжалар кўчасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Кўприклар таъмирланмоқда.
Хоразм кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4н 1928 "Урганч - Шовот" автойўли - Кураклар қ.”автомобиль йулининг 3,8 – км.даги темир бетон кўприкда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва олдини олиш, кўприкка темир бетон панжаралар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Шовот туманида йўллар таъмирланмоқда.
Хоразм вилояти Шовот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2021 йил 03 июнь куни маҳаллий аҳамиятдаги 4н 1926 “Ябликонгли қ.- Масит қ.- Конгли қ.- Туркманистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.