Сертификатлар топширилди.
“Бухоро йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш илмий – тадқиқот ишлаб чиқариш маркази” УК томонидан Хоразм вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ва тизим корхоналаридаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш” бўлими мутахассисларини малакасини ошириш бўйича 72 соатлик ўқув курслари ташкил қилинди.Шу муносабат билан ўқув курсини муваффақиятли тугатган мутахассисиларга Сертификатлар топширилди.
Янгиариқ туманида йўлларга йўл чизиқлари чизилди.
Хоразм вилояти Янгиариқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан давлат аҳамиятидаги 4р 157 “Урганч ш. – Янгиариқ ш.” автомобиль йўлида пиёдаларнинг йўлнинг қатнов қисмидан ўтиш жойларини билдирувчи ётиқ йўл чизиқлари чизиш ишлари олиб борилди.
Гурлан туманида йўллар таъмирланмоқда.
Хоразм вилояти Гурлан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4р 168 “Урганч – Гурлан автойўли - Туркманистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 26-27 км. оралиғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Янгиариқ туманида Обод қишлоқ дастури ижроси.
Хоразм вилояти Янгиариқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Обод қишлоқ” дастури доирасида Янгиариқ тумани, Шихбоғи маҳалласи, Иззат-Икром кўчасига асфальтобетон қопламаси ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Боғот туманида Обод қишлоқ дастури ижроси.
Хоразм вилояти Боғот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Обод маҳалласи, Муборак кўчасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Тупроққалъа тумани йўлларда сақлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти Тупроққалъа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан давлат аҳамиятидаги 4р268 “А-380 автойўли – Қўриқхона” автомобиль йўлининг 28-32 км. қисмида йўл ёқасини ўт ва ажириқлардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Янгибозор туманида йўлларга янги йўл белгилари ўрнатилмоқда.
Хоразм вилояти Янгибозор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2021 йил 23 сентябрь куни маҳаллий аҳамиятдаги 4н1925 “Хайват қ.- Қаландўрман қ.” автомобиль йўлига ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги йўл белгилари ўрнатилди.
Тупроққалъа туманида пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда.
Хоразм вилояти Тупроққальа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Давлат аҳамиятидаги 4р 156Г “Туркманистон Республикаси чегарасига” автомобиль йўлининг 14 км. қисми, Буюк ипак йўли кўчасида пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари олиб борилмоқда.